Кино: Жамоатчилик кeнгаши тузилди
«Ўзбеккино» миллий агентлигида «Ўзбекистон кино тармоғи ислоҳотлари ва жамоатчилик назорати механизмлари» мавзусида медиа клубнинг навбатдаги учрашуви ўтказилди.
«Ўзбеккино» миллий агентлигида «Ўзбекистон кино тармоғи ислоҳотлари ва жамоатчилик назорати механизмлари» мавзусида медиа клубнинг навбатдаги учрашуви ўтказилди.
«Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори Ф.Абдуҳолиқов ва бошқалар агентлик тизимида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида гапирди. Соҳа истиқболи, Ўзбекистон кино тармоғи ислоҳотлари ва жамоатчилик назорати хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Миллий кинематография, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг фаол вакилларидан иборат Жамоатчилик кенгаши ташкил этилгани маълум қилинди. Ушбу кенгаш агентликнинг янги тузилмаси бўлиши айтилди. Жамоатчилик кенгаши аъзолари орасида таниқли кинорежиссёр, актёрлар, телевидение операторлари, ёзувчи ва драматурглар, юристлар бор.

– Янги кенгаш соҳани текшириш, назорат қилиш учунмас, балки уни кузатиш учун тузилди, – деди Жамоатчилик кенгаши аъзоси Рашид Маликов. – Бу бизнинг иккинчи йиғилишимиз. Соҳадаги ҳеч бир муаммо эътибордан четда қолмаслиги учун курашамиз. Керак бўлса, ёш авлодга, соҳа ходимларига кўрсатмалар беришга тайёрмиз. Шунинг учун жамоа аъзолари турфа соҳа вакилларидан ташкил топган.
Учрашувда сўз олганлар янги ташкил этилган тузилма соҳада туб ўзгаришларнинг амалга ошишига туртки беради, дейишди.
Қизғин мунозара асосида, танқидий руҳда ўтган йиғилишда ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган айрим фикрларга ҳам ойдинлик киритилди.