Кикбоксинг: Тошкентда жаҳон кубоги мусобақалари ўтказилди
Пойтахтимизда кикбоксинг бўйича ўтказилган жаҳон кубоги баҳсларида дунёнинг 48 дан ортиқ мамлакатларидан келган маҳоратли спортчилар баҳс олиб борди.
Шиддатли кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумжамоада ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақаларни бошқариб боришда Темур Муҳаммеджонов бош ҳакамлигидаги мамлакатимиз кикбоксинг мутахассислари самарали фаолият олиб борди.

Айниқса, халқаро даражадаги ҳакамлар билан биргаликда иш олиб борган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ўқитутувчи ва талабалари ҳисобланган Лазиз Аҳмедов, Акбархўжа Оқилов, Жавоҳир Азизқулов, Диёра Мамараимова, Озода Қаюмова, Райҳона Шамсуддинова жаҳон кубоги мусобақаларини бошқаришда катта тажрибага эга бўлишди.
Муросасиз кечган беллашувларда Сарвар Собиржонов, Хожакбар Тоҳиров, Самандар Ҳасанбоев, Исмоил Сагдуллаев Темур Ниёзов, Соҳиба Қудратова, Райҳона Жалолова каби мамлакатимиз кикбоксингчилари олтин медалларни қўлга киритиб, жаҳон кубогида Ўзбекистон спорт шарафини улуғлади.
Т. Рўзиев, ЎзА