Кичик бизнес – аҳоли бандлигини таъминлаш омили
Янги Наманган туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туманнинг Оромгоҳ маҳалласида якка тартибдаги тадбиркор Абдулазиз Набиев томонидан 2024 йилда ташкил этилган тўқимачилик корхонасида асосан сочиқ маҳсулотларини бўяш ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда бу ерда 10 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.
Корхонада ишлов берилган маҳсулотлар ички бозорга етказиб берилмоқда. Шу билан бирга, ташқи бозорга чиқиш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида Қирғизистон ҳамда Тожикистондаги ҳамкорлар билан алоқаларни йўлга қўйиш борасида ишлар олиб борилмоқда.
[gallery-32452]
Бундай тадбиркорлик субъектлари ҳудудда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мавжуд иш ўринларини сақлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА