Хусусий нотариуслар имтиҳондан ўтмоқда
Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилмоқда
Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилмоқда
Малака имтиҳони жараёнларини Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали бевосита кузатиб бориш мумкин.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан ўтказилаётган имтиҳонлари тўрт кун давом этади. Унда 113 нафар талабгордан хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия учун малака имтиҳони олинади ва битта апелляция шикоятини кўриб чиқилади.
Бугун апелляция шикояти кўриб чиқилмоқда ва 28 нафар талабгордан малака имтиҳони қабул қилинмоқда.
Маълумот учун: 25 август куни 28 нафар, 26 август куни 29 нафар, 27 август куни 28 нафар талабгорлардан малака имтиҳони олиш режалаштирилмоқда.
Жараённи кузатиб боринг.