Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни талқини Ғафур Ғулом асарларида
Тошкент давлат юридик университетига Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодини атрофлича ўрганиш ва ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш вазифаси топширилди.
Китоб инсоният тарихида яратилган буюк кашфиётлардан бири бўлиб, ҳар қандай давр ва замонда китоб ўқиш, китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш долзарб аҳамият касб этган ва бадиий адабиёт инсоният ҳаётини чароғон этиб, маънавий оламини шакллантириши ва юксалтириши, келажакда тўғри йўлни танлашда ва илм-маърифатли авлодларни вояга етказишга элтувчи ёрқин нурдир.
Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги «Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги Фармойиши ва 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисидаги» қарорининг қабул қилиниши ва унинг доирасида белгиланган вазифалар бу борада кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишга замин яратди.
Китобхонлик маданиятини ошириш билан бирга 2017 йил 18 апрелда давлат раҳбарининг тегишли қарори қабул қилиниб, Адиблар хиёбоннинг меъморий-ғоявий лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи ҳудудида кенг кўламли ишлар олиб борилди. Уни ғоявий-бадиий жиҳатдан бойитиш мақсадида Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқумий, Авлоний, Фурқат, Беҳбудий, Қодирий, Тўлипберган Қайипберганов, Ибройим Юсупов, Александр Файнберг сингари атоқли намоёндалар хотирасига бағишланган янги ёдгорлик мажмуалари ҳам яратилди.

Ушбу хиёбонда меъморий ва бадиий композицияда жойлаштирилган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси биноси, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Зулфия, Ҳамид Олимжон, Ойбек, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад, Саида Зуннунова ва бошқа атоқли адиб ва шоирлар ҳайкаллари адабиёт оламига ташриф буюрувчиларга ҳақиқий адабиёт руҳини бағишлаб турибди.
2020 йил 20 май куну давлатимиз раҳбарининг Адиблар хиёбонига ташрифи чоғида ушбу боғни адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш, ҳар бир адиб ҳайкалини муайян олий ўқув юртига бириктириб, бу ерда очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича тавсиялар бериб ўтдилар. Тошкент давлат юридик университетига Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодини атрофлича ўрганиш ва ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш вазифаси топширилди.

Ушбу топшириқни ижросини тизимли ташкил этиш ва таъминлаш мақсадида 2020 йил 26 май куни Тошкент давлат юридик университети ректори Р.Ҳакимовнинг «Ўзбек адабиётининг забардаст вакилларидан бири Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғи ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Ушбу буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида университет раҳбарлари бошчилигида профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида Адиблар хиёбонида ёзувчининг машҳур асарларидаги образлар ҳуқуқий таҳлил қилинган ҳолда мазмунли, қизиқарли ва маълумотга бой тадбирлар ва республика онлайн конференциялари ўтказилиб борилмоқда.
Ўзбекистоннинг таниқли ёзувчиси Ғафур Ғулом шеърияти ва насрида ўзбек халқи ўзининг бадиий тимсолини топган. Ёзувчининг ижоди ранг-баранг бўлиб, асарларида умуминсонлик, инсонпарварлик, миллийлик, инсоннинг ахлоқий ва маънавий тарбияси, тинчлик, дўстлик ғоялари ва шарқ донишманди – ота, меҳнаткаш хотин-қизлар ҳамда болалар тимсоллари акс эттирилган.
Аёллар ва уларнинг оилада, жамиятда тутган ўрни масаласи ХХ аср адабиётида муҳим аҳамият касб этади. Буни аёллар эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлиш учун курашлари, инсонлар дунёқарашидаги ўзгаришлар каби омиллар белгилаб берди. Ғафур Ғулом ўз асарларидаги аёллар образи устида ишлар экан, уларнинг маданият ва маънавият савияси, ахлоқ тамойилларига алоҳида эътибор беради.
Ёзувчининг “Чўтир хотиннинг толеи” ҳикоясида меҳнатсеварлик, шижоаткорлик билан аёллар жамиятда ўз ўрнига эга бўла олганлиги бунга яққол намунадир. Ҳикояда хотин-қизлар уй-рўзғор юмушлари, бола тарбияси учун туғилган дегувчи фикрларга «Чўтир хотин - Шарифа опа» образи ўзининг қатъиятлиги ва меҳнатсеварлиги билан чек қўяди.
Чўтир хотин бошчилигида қишлоқнинг барча аёллари колхозга ишга чиқиб, куч-ғайратини намоён этиб, ютуққа эришадики, колхозчилар ўртасида меҳнатни тенг тақсимлаш бошланади ва колхоздаги барча ишлар, яъни қуёнчилик, паррандачилик, чопиқ, терим, кўсак териш, чигит тозалаш ишлари аёллар қўли билан бажарила бошлайди. Чўтир хотин, хотин бўлиши билан бахтиёр, чунки у колхоз хотин-қизларининг ғайратга келтиришда саркор бўлди.

У ўз бригадасининг ҳар ишда илғорлиги билан мақтана олади, у қандай толедирки, унинг кўкрагида самимий ҳур меҳнатнинг қизил нишони порлайди. Ёшлик чоғида «Мен эр бўлиб туғила қолсам нима бўлар эди? Тўртта ёш укамни боқиш учун бўлса-да, дадамнинг ёнбошида баб-баравар, ҳатто ошириб кетмон уролсам нима бўлар эди?», дегувчи қалб ўкинчлари бўлган «Чўтир хотин –Шарифа опа» ўзининг меҳнатсеварлиги билан районда ном чиқарган ударник хотинга айланади.
Ёзувчи «Мукаммал асаралр тўплами»даги “Хотин” шеърида:
Онам зотан хотин, ёрим ҳам хотин,
Синглим ҳам, қизим ҳам уларга жинсдош
Ва булар ҳаётда, меҳнатда бутун,
Дубби Акбар каби бўлдилар йўлдош,
дея уларнинг ҳамжиҳатликда меҳнат қилишларини Етти қароқчи, Кичик етти оғайни (Катта айиқ) юлдузларга тенглаштирган.
Хотин-қизларнинг меҳнатини қадрланиши, уларнинг оддийгина теримчи сифатида бўлса-да жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб, мамлакат равнақига ҳисса қўшганлиги «Теримчи қизларга» шеърида талқин қилинган:
Шуларнинг меҳнати миллион тоннанинг
Ҳар битта кўсаги, ҳар граммида
Ҳайри, Хадичанинг, Қумри, Аннанинг,
Қунти бор ҳосилнинг жамулжамида....
Сизга таянади республикамиз
Ўзимнинг лобарим, чечан қўзим деб,
Қизалоқ бўлса ҳам аҳди маҳкам қиз,
Ҳар иши тежоғлик кўрар кўзим деб...
Пахта планимиз тўлиб, эртаси
Ҳурматли номларни ёдга олар пайт,
Албатта сизлардан неча ўнтаси
Қаҳрамон исми-ла қилинажак қайд.
Китобхон Ғафур Ғулом ижодини атрофлича ўрганар экан, асарларидан хотин-қизларнинг меҳнат фаолиятидаги машаққатлари ва муваффақиятларни ўрганиб, янгича ғоялар, тарбиявий ва маънавий озуқа олиб боради.
Бугун мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантиришда ҳам энг аввало хотин-қизлар манфаатларини ҳимоялаш муҳим аҳамият касб этади. Чунки илғор тафаккурли, эркин фикрловчи хотин-қизлар қиёфасида келажакнинг оналари тимсоли шаклланади ва бу вояга етаётган авлод тафаккури ва салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Асосий қонунимиз – Конституциямизнинг 46-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар барча соҳаларда тенг эканлиги белгилаб қўйилган. Аёлларнинг жамиятдаги, давлат ишлари ва оиладаги ролини юксалтириш давлатимизнинг устувор сиёсатидир. Ҳукумат томонидан чиқарилаётган давлат дастурлари ва қарорларида аёл, оила, фарзанд манфаати ҳамиша устувор бўлиб, қонуний манфаатларини ҳимоялашнинг самарали юридик механизми сифатида намоён бўлмоқда.
Юртимизда хотин-қизларга бўлган эътибор кундан-кунга ошиб бораётганлиги юртбошимиз томонидан имзоланган «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ҳам ўз аксини топган.
Ноила Мустафоева, Тошкент давлат юридик университети

Тил ўргатиш кафедраси катта ўқитувчиси.
Рушана Тоғаймуродова, ўқитувчи