Хотин-қизларга эътибор – миллатга эътибор
Давлатимиз раҳбарининг мурожаатини катта қизиқиш билан тингладик.
Давлатимиз раҳбарининг мурожаатини катта қизиқиш билан тингладик. Мурожаатда хотин-қизлар, ёшлар, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги нафақат мени, балки юртимиздаги барча хотин-қизларни беҳад қувонтиради.
Айниқса, қизларнинг олий ўқув юртларига кириши учун қўшимча давлат грантлари ажратилиши, Хотин-қизлар қўмиталарига қизларнинг олий таълим муассасаларига кириш бўйича мезонлар ишлаб чиқиш вазифаси топширилганлиги миллатимиз давомчиларини дунёга келтирадиган қизларга, уларнинг камолотига, жамиятда ўз ўрнини топишларига қаратилган эътиборнинг ёрқин намунасидир.
Тўғри, айни кунда мамлакатимизда қизларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, тарбияли, юксак маънавиятли бўлиб униб-ўсишлари, қолаверса, уларни катта ҳаётга, турмушга тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мурожаатдан кейин мазкур йўналишдаги ишлар шубҳасиз, янада юқори босқичга кўтарилади. Бу эса, аввало, хотин-қизлар қўмиталари зиммасига катта масъулият юклайди. Ана шу вазифаларни сидқидилдан бажариш, Президентимиз ишончини оқлаш учун бор куч-ғайратимизни ишга солиб, астойдил меҳнат қиламиз.
Мухтасархон ҲОШИМОВА,
Хонобод шаҳар ҳокимининг ўринбосари,
хотин-қизлар қўмитаси раиси