Хоразмда наркокурьерлар қўлга олинди
Мамлакатимизда шу кунларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан “Қорадори - 2020” тадбирлари ўтказилмоқда.
Мамлакатимизда шу кунларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан “Қорадори - 2020” тадбирлари ўтказилмоқда.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбири давомида Шоликор қишлоғидан ўтувчи йўл бўйида тўхтаб турган “Ласетти” русумли автомашина холислар ва хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганида, автомобилнинг олд ўриндиғи остидан 997 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаси топилди ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган И.М.га тегишли эканлиги маълум бўлди.
Ҳамкорликдаги тезкор тадбир давом эттирилди. Тупроқалъа туманида “Тошкент-Урганч” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “ISUZU” русумли юк автомашинасида йўловчи сифатида келаётган фуқаро C.Ш.нинг буюмлари кўздан кечирилганида, унинг ёнида целофан пакетга ўралган, ўзига хос ўткир ҳидли, жами оғирлиги 185,49 грамм “Опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.