Хитойда коронавирус қурбонлари сони 3097 нафарга етди
Сўнгги бир кун ичида Хитойда янги коронавирус қурбонлари сони 27 кишини ташкил этди, касалликка чалинганлар сони эса 44 кишига кўпайган.
Сўнгги бир кун ичида Хитойда янги коронавирус қурбонлари сони 27 кишини ташкил этди, касалликка чалинганлар сони эса 44 кишига кўпайган. ТАССнинг хабар беришича, 1,6 минг киши соғайиб кетган. Бу ҳақда якшанба куни Хитойнинг Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълум қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, бутун эпидемия тарихида мамлакатда ушбу касаллик билан зарарланганлар сони 80,7 мингга етган, 57 минг киши тузалиб кетган, 3097 киши вафот этган.
Янги коронавирус келтириб чиқарган касаллик 2019 йил декабрь ойининг охирида Хитойнинг Вухан шаҳрида қайд этилди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уни кўплаб юқумли касалликлар ва халқаро миқёсда фавқулодда вазият сифатида тан олди. Хитойдан ташқарида Жанубий Кореяда, Эронда ва Италияда энг кўп касалланганлар сони аниқланди. ЖССТ маълумотларига кўра, ХХР ташқарисида вирус қайд этилган ҳолатлар сони 21 мингдан ошди, 400 дан ортиқ киши вафот этди.