КХДР қитъалараро янги баллистик ракета тизимини синовдан ўтказди
Шимолий Корея кучли ракета двигатели ва фаол ҳимоя тизимига эга янги танкни синовдан ўтказди, деб хабар бермоқда “France 24” нашри.
Таъкидланишича, Пхеньян тортиш кучи 2500 кН бўлган қаттиқ ёнилғили ракета двигателини муваффақиятли синовдан ўтказган ва жараённи мамлакат етакчиси Ким Чен Ин шахсан кузатиб турган.

Экспертлар фикрича, янги қурол узоқ масофага учиш қобилиятига кўра, ҳатто АҚШ ҳудудига ҳам этиб бориши мумкин.

Хабарда ёзилишича, КХДР раҳбари назоратида фаол ҳимоя тизими (APS) билан жиҳозланган янги Chonma-2/M2020 танки ҳам синовдан ўтказилган. Ушбу тизим келаётган снаряд ва ракеталарни бехато равишда қайтаришга қодирлиги айтилмоқда.
Ў.Алимов, ЎзА