КХДР: Пхеньян ва Москва ҳамкорлиги мустаҳкам
АҚШнинг КХДР ва Россия ўртасидаги муносабатга нисбатан қараши Вашингтоннинг заифлигидан дарак беради. Бундай дадил баёнотни Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Им Чхон Ир билдирди, деб ёзди “ТАСС агентлиги.
Мулозимнинг сўзларидан “Қўшма Штатларнинг Корея – Россия алоқасига салбий муносабат билдириши ушбу мамлакатнинг аксил империалистик ва мустақил мамлакатларга қарши туришдаги заифлигини англатади”, мазмунидаги иқтибосни КХДР Марказий телеграф агентлиги келтирган.
Им Чхон Ир қайд этишича, Шимолий Корея ва Россия муносабати тинчликни ҳимоя қилиш, “империалистларнинг ўзбошимчалигини, ғарбий таҳдид ва аралашувни” тўхтатишда қудратли таянч, стратегик воқеликдир.
Вазир ўринбосари, шунингдек, АҚШ – Япония – Жанубий Корея альянси ва НАТОни “халқаро тартиб, тинчлик ва хавфсизлик учун саратон”, деб атаган.