Халқаро стандартлар судьялар нигоҳида
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби қатор янги ғоялар ва лойиҳалар билан ўз фаолиятини такомиллаштириб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби қатор янги ғоялар ва лойиҳалар билан ўз фаолиятини такомиллаштириб бормоқда.
Хусусан, бугун Судьялар олий мактабининг ташаббуси билан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Марказий Осиё учун Минтақавий бўлинмаси, Халқаро юристлар комиссияси ҳамкорлигида “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ соҳасидаги халқаро стандартлар” мавзусида икки кунлик халқаро семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур тренингни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад судьялар, адвокатлар, прокурорлар, ҳуқуқшунос олимлар ва бошқа фуқаролик жамияти вакилларининг соҳадаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ва хорижий ҳамкасблар тажрибаларидаги амалий кўникмалардан фойдаланиб, миллий амалиётни янада бойитишдир.
Халқаро семинар-тренинг тўрт модулдан иборат бўлиб, белгиланган кун тартибига биноан иккита янги замонавий интерфаол модул асосида ривожланган демократик мамлакатлар тажриба ваамалиётлари юзасидан музокаралар ўтказиш мақсад қилинган.
Семинар-тренингда Европа иттифоқи ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ҳамда халқаро экспертлари, мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳуқуқий ташкилотлар, Судьялар олий кенгаши, Олий суд вакиллари, Судьялар олий мактаби ва Юридик университети профессор ўқитувчилари ва амалиётчи талабалари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Семинар-тренинг 4 октябрда ҳам ўз ишини давом эттиради.