Кейинги манзил – Европа бозори
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги экспортёр корхоналардан бири – “Nateo Impex” масъулияти чекланган жамияти томонидан қуритилган маҳсулотларни ташқи бозорига етказиб бериш ҳажми ошмоқда.
[gallery-24610]
Ҳозирги кунда корхона томонидан Россия, Латвия, Эстония ва Ҳиндистон давлатларига ер ёнғоқ ҳамда наъматак маҳсулотлари экспорт қилиняпти. Европа бозорига чиқиш учун ушбу минтақа давлатларида қуритилган помидор маҳсулотларига юқори талаб борлиги аниқланиб, шу йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича амалий қадамлар ташланган. Айни пайтда хорижий ҳамкорларга мазкур турдаги маҳсулотдан намуна жўнатилиб, шартнома имзолаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА