Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади, – Президент
Президентимиз бугун мамлакатимиз тарихнинг янада масъулиятли ва ҳал қилувчи палласида турганини, тараққиётнинг мутлақо янги даврига қадам қўяётганини таъкидлади.
– Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади, – деди давлатимиз раҳбари.
Мазкур даврни фақат халқимизнинг ақл-заковати, меҳнати ва бирдамлиги орқали бунёд этиш мумкинлиги қайд этилди.
Шу мақсадда келгуси йилларда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастур амалга оширилади.
Биринчи миллий дастур билим ва малакани келгуси тараққиётимизнинг асосий капиталига айлантиришга қаратилган.
Болаларнинг 6 ёшли тайёрлов гуруҳларига қамрови қисқа муддатда 100 фоизга етказилади. Хусусий боғча ташкил қилиш бўйича мавжуд имтиёзлар сақлаб қолинади.
ЎзА