Келгуси босқичга йўлланма
Шимолий-ғарбий ҳарбий округида умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ўртасида “Темурбеклар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Нукус шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Шимолий-ғарбий ҳарбий округида умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ўртасида “Темурбеклар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Нукус шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишдан иборат. Шунингдек, ёш авлоднинг маданий-маърифий тадбирларга, ҳарбий-спорт мусобақасига қизиқишини орттириш, шу орқали жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида тастиқланган кўчма қарор асосида ташкил этилган мусобақада иштирокчилари 8 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.
Мусобақа якунида Нукус шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 24-умумталим мактаби жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди. Иккинчи ўринни 1-умумтаълим мактаби жамоаси, учинчи ўринни 23-умумтаълим мактаби жамоаси эгаллади.
Ғолиб ва совриндор жамоалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.