“КАЗИНФОРМ“ халқаро ахборот агентлиги
“Казинформ“ халқаро ахборот агентлиги Қозоғистондаги етакчи агентлик бўлиб, республикада халқаро агентлик мақомини биринчи бўлиб олишга муваффақ бўлди.
Дунё ахборот агентликлари
“Казинформ“ халқаро ахборот агентлиги Қозоғистондаги етакчи агентлик бўлиб, республикада халқаро агентлик мақомини биринчи бўлиб олишга муваффақ бўлди. Медиа-агентлик 95 йилдан буён сиёсат, иқтисодиёт, маориф, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва бошқа соҳалардаги муҳим хабарларни етказишда ишончли ва тезкор ахборот манбаи сифатида дунёга танилди.
“Казинформ“ орқали Президент, парламент, ҳукумат, ҳудудлардаги ҳокимият фаолияти, миллий молиявий ва саноат соҳасидаги расмий хабарлар берилади. Агентлик янгиликларни www.inform.kz веб-портали орқали қозоқ, рус, инглиз ва хитой тилларида бериб боради. Қозоқ тилидаги янгиликларни хорижда яшаётган ватандошларига етказиш мақсадида лотин графикаси билан араб имлосидан фойдаланилади.
Агентликнинг марказий офиси Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида жойлашган. Мамлакатнинг молиявий ва маданий маркази Олмаотада эса “Казинформ“ халқаро ахборот агентлигининг филиали бўлган мухбирлар бюроси бор. Республиканинг барча ҳудудларида 15 нафар ўз мухбири, шунингдек, Россия, Хитой, Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Иорданиядаги мухбирлари дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида хабарлар билан агентликни онлайн таъминлаб турибди. “Казинформ“ Қозоғистон янгиликлар интернет-ресурсларида мамлакатдаги энг ишончли ва энг объектив TOP-10 ОАВ қаторидан ўрин олган.
“Казинформ“ материалларини кунига ўрта ҳисобда 100 минг киши ўқийди. Шунингдек, дунёнинг 229 давлати фуқаролари агентлик материалларидан фойдаланади. Бугун “Казинформ” агентлиги Facebook, Мой мир, ВКонтакте, Twitter, Одноклассники, Google+, Instagram, WeChat каби ижтимоий тармоқларда ўз материаллари билан фаол иштирок этмоқда. “Казинформ“ халқаро ахборот агентлиги канал ва саҳифаларига ижтимоий тармоқларда обуна бўлганларнинг сони 200 мингдан ошиб кетди.
Агентлик 2015 йил декабрда ISO 9001:2008 сифат стандартлари талабларига жавоб берадиган менежмент тизими сертификациясидан ўтди. “Казинформ“ ОАНА ахборот агентлиги халқаро ассоциациясининг (Осиё ва Тинч океани мамлакатлари ахборот агентликлари ташкилоти) аъзоси, шунингдек, МДҲ давлатлари миллий ахборот агентликлари ассоциациясининг, Турк тиллилар давлатлари ахборот агентликлари ташкилотининг, Маданият ва санъатни ҳамкорликда тараққий эттириш ТЮРКСОЙ халқаро ташкилотининг, ВАРП – рус матбуоти Умумжаҳон ассоциациясининг, WAN IFRA – Умумжаҳон газеталар ассоциациясининг ҳам аъзосидир.
EFE (Испания) – медиа агентлиги, ИТАР-ТАСС (Россия), IRNA (Эрон), AGI (Италия), YONHAP (Корея Республикаси), МОНЦАМЭ (Мўғулистон), Anadolu Agency (Туркия), Kyodo (Япония), MTI/DUNA (Венгрия), БТА (Болгария), НОВОСТИ-МОЛДОВА (Молдова), MOLDPRES, АzәrTAc (Озарбайжон), TREND (Озарбайжон), ARMENPRESS (Арманистон), БелТА (Беларусь), MENA (Миср), Синхуа (Хитай), XOBAR (Тожикистон), KABAR (Қирғизистон), УкрИнформ (Украина), Татар-Информ (Татаристон), Башинформ (Бошқордистан) каби хорижий ахборот агентликлари “Казинформ” агентлигининг ҳамкорлари саналади.
Қозоғистоннинг биринчи ахборот агентлиги 1920 йили РОСТАнинг Оренбург-Тўрғай бўлими сифатида ташкил топди. 1925 йили унга КазРОСТ номи берилди. 1937 йили ахборот агентлиги Қозоғистон ССР Министлар Совети ихтиёрига берилиб КазТАГ деб номлана бошлади. Агентлик ном ва мавзулари ўзгара бориб 2002 йили КазААГ “Қозоғистон Миллий ахборот агентлиги“ акционерлик жамияти – “НК “КАЗИНФОРМ“ номи билан юритилди. 2008 йили АО “НК “КАЗИНФОРМ“ таркибига “Арна-Медиа“ – Миллий ахборот холдинги киритилди. 2013 йили эса бугунги “Казинформ“ халқаро ахборот агентлиги ташкил этилди.
Қозоғистон ҳукумати мамлакат Молия вазирлигининг Давлат мулки ва уни приватизация қилиш қўмитаси орқали “Казинформ“ халқаро ахборот агентлигининг таъсисчи бўлиб ҳисобланади. Жамиятга эгалик қилиш ва унинг давлат улушидан фойдаланиш ҳуқуқи Қозоғистон Республикасининг Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги ихтиёрига берилган.
Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг қарори билан 2011 йили “Қозоғистон ахборот агентлиги“ Миллий компания“сига “Қозоғистон“ республика телерадиокорпорацияси келиб қўшилади. 2013 йили эса “Қозоғистон“ республика телерадио
компанияси акционерлик жамияти бошқарувининг қарори билан “Казинформ“ халқаро ахборот агентлиги рўйхатдан ўтади.
Агентликнинг бой фотоархиви мавжуд. “Казинформ“да шунингдек, ҳудудий янгиликлар лентаси тайёрланиб тезкор суръатда буюртмачиларга етказиб берилади. Агентлик “Казинформ“ ахборотларини RSS канали орқали онлайн сервис ёрдамида буюртмачиларга маъқул шаклда тайёрланган вариантини бериш имкониятига ҳам эга.
Кунига “Казинформ“ сайтига 12 мингдан 40 мингга қадар қозоғистонлик ва бошқа давлатлар фуқаролари кириб тезкор, объектив ва эксклюзив ахборотлар билан танишади.