Каспий денгизи сатҳи пасайишидан хавотир бор
Россия Фанлар академияси Океаншунослик институти олимлари Каспийни ўрганиш жараёнида денгиз майдони 1996 йилдан бери 7,4 фоиз қисқарганини аниқлади, деб ёзган "РИА Новости" агентлигига.
“Тадқиқот кўрсатдики, 1996-2025 йиллари Каспий сирти – умумий сув юзаси майдони 28 644 квадрат/метр – 1996 йилдаги ҳажмнинг 7,4 фоизича камайган”, дейилади институт билдирган маълумотда.
Хуллас, денгиз 1995 йилдан бери йилига тахминан 10 сантиметр пасайиб боряпти.
– Тегишли вақт ичида мув сатҳи қарийб уч метр тушиши жиддий салбий оқибатга олиб келди, – дейди олимлар. – Волга-Каспий кемачилик канали ва барча Каспий портлари саёзлашиши навигацияга тўсқинлик қилиб, денгиз аҳоли манзилларидан узоқлашмоқда.
Ҳисоб-китобга кўра, агар вазият шундай давом этса, Каспий суви XXI аср охирига келиб яна 21 метргача пасайиши мумкин.
– Биз ҳали денгиз сатҳи тушиши секинлашганини кўрмадик, – дейди тадқиқот муаллифи, институт бош илмий ходими Андрей Костяной. Зеро, 2005-2019 йиллари сув йилига ўртача 8,16 сантиметр пасайган, 2020-2024 йиллари бу суръат йилига 22,7 сантиметргача кўтарилган.
С.Раҳимов, ЎзА