Касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз давлат университетида 2024/2025 ўқув йили учун бакалавр босқичи кундузги таълим шакли бўйича алоҳида иқтидор талаб қилувчи таълим йўналишларига касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда.
[gallery-18179]
Унда жисмоний маданият, мусиқа таълими ва тасвирий санъат йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар ўз истеъдод ва маҳоратини намойиш этмоқда.
Имтиҳон ўтказилаётган биноларда барча қулайликлар яратилган. Жараённи шаффоф, адолатли ўтишини таъминлаш алоҳида эътиборда.
Имтиҳонлар жараёнида абитуриентларнинг саломатлигини назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида масканда тиббиёт ходимлари, Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари фаолият олиб бормоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА