Карантин вақтида қонун барчага баробар
Зиадин ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеороликдан сўнг ишдан олинди. Видеороликда қимматбаҳо "Bentley", "Mercedes" ва "Cadillac" русумидаги автомобилларда бўлган бир гуруҳ одамларнинг бирор бир қаршиликларсиз Олмаотадаги блокпостдан ўтиб тўйга кетаётгани акс этганди.
Олмаота Криминал полиция бошқармаси бошлиғи Жанболат Зиадин мансабидан бўшатилди.
Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Қозоғистон ИИВ матбуот хизматига таянган ҳолда хабар тарқатди.
Зиадин ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеороликдан сўнг ишдан олинди: унда қимматбаҳо "Bentley", "Mercedes" ва "Cadillac" русумидаги автомобилларда бўлган бир гуруҳ одамларнинг бирор бир қаршиликларсиз Олмаотадаги блокпостдан ўтиб тўйга кетаётгани акс этганди.
Олмаотада бир неча ҳафтадан бери коронавирус туфайли кескин карантин жорий этилган. Шаҳарга кириш ва чиқиш фақат махсус рухсатномалар асосида амалга оширилади, кириш-чиқиш йўлларига блокпостлар ўрнатилган бўлиб ҳайдовчиларни тўхтатиб текширмоқда.
Кейинроқ тармоқда пайдо бўлган хабарда бирор бир муаммоларсиз блокпостдан ўтганлар Олмаота вилоят йўл полицияси бошлиғининг қариндошлари экани маълум қилинди, улар набираларининг туғилган куни муносабати билан ўтказилган тадбирга боришган кетишаётгани аниқланди.