Канада. Довулда 8 киши ҳалок бўлди
Канаданинг Онтарио ва Квебек провинцияларида содир бўлган довул камида саккиз кишини ҳаётдан олиб кетди. 500 мингдан зиёд киши электр энергияси таъминотидан узилди, дейилади "Интерфакс.ру" хабарда.
Тезлиги соатига 130 километрдан ошган шамол таъсирида устунларга, электр тармоғига зиён етган. Ҳалокатли жароҳатларнинг аксариятига дарахт қулаши сабаб бўлган.