Какайди гарнизонида навбатдаги назорат-текширув ўтказилмоқда
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Какайди гарнизони ҳарбий хизматчилари жанговар шайлиги текширувдан ўтказилмоқда.
Текширувнинг биринчи кунида ҳарбий хизматчиларнинг ҳужжатлари, уст-бош кийимлари, юк қоплари бутлиги, қуроллари ҳамда ўқув-моддий базалари мудофаа вазирининг тегишли буйруғи билан тайинланган ҳайъат таркиби томонидан текширилди.
Шундан сўнг ҳарбий қисм шахсий таркибининг саф тайёргарлиги ҳамда саф қўшиқ айтишлари синовдан ўтказилди.
Текширувларнинг асосий мақсади бўлинмаларнинг жанговар шайлиги ва жипслигини таҳлил қилиш ва баҳолаш, шунингдек, ҳарбий қисмлар, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг ўқув-жанговар вазифаларни бажара олишга тайёрлигини назоратдан ўтказишдан иборатдир.
Режага асосан ўтказилаётган текширув давом этмоқда.


Акбар АҲМEДОВ,
III даражали сержант.
ЎзА