Кадастр ҳужжатлари рақамлаштирилмоқда
Кадастр фаолияти айнан архив ҳужжатлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, Давлат кадастрлари палатасининг тегишли буйруғига мувофиқ соҳада жорий йил “Архив ҳужжатларини рақамлаштириш ва уларнинг ҳисобини тўғри юритишни йўлга қўйиш йили” деб эълон қилинган эди. Буйруққа мувофиқ бугунги кунда 16 та туман (шаҳар) филиалларида ҳужжатларнинг хатлови якунланиб, барча ҳужжатлар рақамлаштирилди.
Шунингдек, жорий йил якунига қадар рақамлаштириш ишлари олиб борилаётган 19 та филиалда иш якунланиши режалаштирилган. Йил бошидан шу кунгача филиаллар томонидан 475 418 та объектнинг кадастр йиғмажилдлари хатловдан ўтказилиб, тўлиқ рақамлаштирилди.
Бугунги кунда мазкур рақамланган ҳужжатлар асосида фуқароларга онлайн асосида кадастр хизматлари кўрсатилиб келинмоқда.
Давлат кадастрлари палатасининг “Намунавий идоравий архив” лойиҳаси доирасида танлаб олинган 14 та туман (шаҳар) филиалларидан 9 тасида: Жондор, Муборак, Тўрақўрғон, Самарқанд, Термиз, Мирзаобод, Қуйичирчиқ, Бешариқ, ҳамда пойтахтнинг Янгиҳаёт туман филиалларида чора-тадбирлар режасида белгиланган ишлар тўлиқ бажарилди. Ушбу танлаб олинган идоравий архивларнинг бугунги кунга қадар 9 таси “Намунали идоравий архив” лойиҳаси асосида қисқа муддат ичида ҳар томонлама замон талабларига жавоб берувчи архив жиҳозлари ва техникалар билан таъминланиб, фойдаланишга топширилди.
Лойиҳа доирасида қайта жиҳозланаётган идоравий архивларнинг 8 тасига замонавий мобил стеллажлар ўрнатилди. Бундан ташқари, Дўстлик, Кармана, Шаҳрихон, Янгибозор туманлари ва Нукус шаҳар филиаллари идоравий архивларида ишлар тўлиқ якунланиши арафасида. Жорий йил давомида 5 та филиал идоравий архивлари архив ишига оид амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига асосан қайта мослаштирилди. 1 та филиал идоравий архивига қўшимча хона қурилмоқда. Шу йил ҳисобига “Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари идоравий архивларида кадастр йиғмажилдларини ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланиш” бўйича малака ошириш курсларида барча ҳудудий бошқарма ва филиалларнинг архив иши мутахассислари қайта ўқитилиши таъминланди.
Ш.Маматуропова, ЎзА