Кўп тармоқли хўжалик
Амударё тумани «Холимбег» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Уста Аллаёр» кўп тармоқли фермер хўжалиги 63,5 гектар ер майдонига эга.
Амударё тумани «Холимбег» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Уста Аллаёр» кўп тармоқли фермер хўжалиги 63,5 гектар ер майдонига эга.
Фермер хўжалиги пахта, ғалла, пилла, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштириш билан бирга асаларичилик, паррандачилик ҳамда балиқчиликни самарали йўлга қўйган.
Хўжалик аъзолари жорий мавсумда 21 қути ипак қурти парваришлаб, давлат хирмонига 1 тонна 200 килограммга яқин «кумуш тола» топширди. 10 гектарлик буғдой майдонининг гектаридан 70 центнердан бошоқли дон олиш мўлжалланмоқда. 40 гектарли пахтазорда эса ғўза парвариши барча агротехник қоидалар асосида олиб борилмоқда
– Жорий йил туман аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 8 гектар майдонга турли сабзавотлар ва полиз экинлари экдик, - дейди хўжалик раҳбари Ражаббой Султонов. –Паррандачилик тармоғимиз орқали ҳам аҳоли дастурхонига парҳезбоп маҳсулот етказиб беряпмиз. Хўжалигимизда айни вақтда 29 нафар киши доимий иш билан банд.


