Кўчма савдо ярмаркалари аҳоли хизматида
Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳарларидаги 221 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 140 дан ортиқ кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳарларидаги 221 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 140 дан ортиқ кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Коронавирус пандемияси вақтида жорий этилган карантин қоидаларидан бири бу ўз-ўзини яккалаш, мақсадсиз кўчага чиқмаслик, энг асосийси осойишталикни сақлашдир. Бундай шароитда фуқароларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш биринчи галдаги вазифалардан бирига айланиши шубҳасиз.
Мамлакатимизда карантин жорий этилгандан буён вилоят давлат солиқ хизмати органларида ташкил этилган ишонч телефонларига жами 70 га яқин мурожаатлар бўлиб, унда нафақат нархларнинг сунъий равишда оширилиш ҳолатлари балки, ҳудудларда кўчма савдо ярмаркаларига эҳтиёж сезилаётганлиги ва уларни ташкил этилиши юзасидан кўплаб таклифлар келиб тушмоқда.
Ушбу мурожаатлар ишчи гуруҳлари томонидан тезкорлик билан ўрганиб чиқилиб, уларни ижобий ҳал этилишига эришилмоқда.
Хусусан, бугунги кунга қадар вилоятнинг туман ва шаҳарлардаги 221 та маҳаллаларда 139 та кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Ана шундай ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тадбирлардан бири куни кеча вилоятнинг Боёвут ва Мирзаобод туманларида ҳамда Гулистон шаҳрида ташкил этилди.
Кўчма дўконларда картошка, пиёз, ун, ўсимлик ёғи, шакар каби аҳоли учун керакли бўлган барча бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, шунинг билан бирга айни шу кунларда талаб юқори бўлган кўкатлар билан таъминланган. Бундай яратилаётган шароитлардан фуқаролар албатта мамнун бўлмоқда.
Кўчма дўконларда ўзларига керак бўлган маҳсулотларни харид қилаётган фуқароларимизнинг карантин қоидаларига амал қилиб, белгиланган масофани сақлаган ҳолда ўзаро ҳурматда бўлаётганлиги халқимизнинг аҳил эканлигидан яна бир карра далолат беради.
Мақсадимиз фуқароларга қулайлик ва енгиллик яратиш. карантин шароитида осойишталикни сақлашдир. Барчамиз уйда қолсак бу вирусни тарқалиши олди олинади ва уни енгиш осон кечади.
Сирдарё вилояти
Давлат солиқ бошқармаси.