Журналистлар "Заковат"да беллашди
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг "Заковат" интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори бугун ёшларнинг билим ва тажрибаларини бойитиш ва мустаҳкамлашда дастуриламал бўлмоқда.
Пойтахтимизда Халқаро пресс-клуб ва “Заковат” интеллектуал клуби ҳамкорлигида журналистлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларда жамоалар ўз билимларини синовдан ўтказди.
1- ўрин “Adolat”, 2 -ўрин “O’zJOKU” ҳамда 3-ўрин “Xabar.uz” жамоасига насиб қилди.
[gallery-30068]
Ғолиб жамоалар пул мукофотлари билан тақдирланди.
Гулноза Бобоева,
Ойбек Пардаев(сурат), ЎзА