Журналистлар учун янги мулоқот майдони яратилди
Мамлакатимизда қалам аҳлининг эркин ижод қилиши, медиа соҳасининг тобора ривожланиши йўлида барча шароитлар яратилмоқда. Ана шу ислоҳотлар самараси ўлароқ Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан ташкил этилган “Мулоқот клуби”даги навбатдаги учрашувда журналистлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди.
Тадбир давомида Уюшма томонидан экспертлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган медиа соҳасини ривожлантиришга қаратилган таклифлар батафсил муҳокама қилинди.

Мулоқот жараёнида ҳар бир иштирокчининг фикр-мулоҳазалари тингланиб, келгусида амалга ошириладиган ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Якунда “Журналистлар мулоқот клуби” доирасида мунтазам учрашувлар ўтказиб бориш, соҳадаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш ҳамда давлат органларига таклифлар тайёрлашга келишиб олинди.
Н.Усмонова,
ЎзА