Журналистлар меҳнати эътироф этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоийда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Марказий банк вилоят Бош бошқармаси томонидан бир гуруҳ журналистларга, хусусан, “Bank va hayot” газетаси ижодий жамоасига эҳтиром кўрсатилди.
[gallery-12499]
Тадбирда йил давомида вилоят банк тизимидаги ислоҳотлар, янгиликлар ва соҳа вакилларининг фаолиятини ёритиб келаётган фаол журналистларга Марказий банк вилоят Бош бошқармасининг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА