Журналистика соҳасида қандай фикрлаш керак?
Шиддат билан ўзгараётган бугунги ахборот даврида журналистларнинг ўз ўрни, фаолият турини топиш осон иш эмас. Журналистика дарғалари яратган ўзбек миллий журналистикаси анъаналарига кўра фаолият кўрсатувчи ёки рақобат ва медиабизнес йўналишида ўзига жалб қилиб бўлган нодавлат оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини кузатар эканмиз, бир қарашда ахборот макони эгаллангандек туюлади.
Хўш, бундай вазиятда журналист қайси сифатлари билан ўз ўрнига эга бўлиши мумкин. Ҳозирги даврда рақобат жуда кучли, бу ҳеч кимга сир эмас. Ҳар тарафлама етук кадрлар, ўз ишини усталари илдам қадам ташлаётгани айни ҳақиқат. Айниқса журналистнинг танқидий қараши ва креатив фикрлаши унинг бир қадам олдинда юришини таъминлайдиган хислатлардан биридир. Шундай қилиб қандай танқидчи ва креатив бўлиш мумкин?
Креатив фикрлаш – ўзига хос илмий назарияга эга йўналиш бўлиб, ҳар бир инсоннинг ижодкорлик қобилиятини оширади. Креативлик бу ноодатий фикр юритиш, янги ғояларни ўйлаб топишдир. Креативлик янгиликни ихтиро қилиш, анъанавийликдан воз кечиб, одатий фикр юритишдан ташқарига чиқишни билдиради.
Креатив фикр юрита оладиганлар муаммони одатий йўлдан бошқа тизимда ечиб, уни янгича ҳал қила оладилар. Креативлик, яъни ижодкорлик тарихи миллион йилларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, журналистикада танқидий фикрлашнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Танқидий фикрлаш бу бизнинг ишонишимиз ва инкор этишимиз учун нима ўринли деган оқилона баҳоларни ишлаб чиқишдир.
Танқидий фикрлаш мантиқ ва илм-фан воситаларни қўллайди, чунки у ишончсизлик ёки орзу-истак тафаккуридан оқилона муносабатда шубҳаларни қадрлайди. Танқидий фикрлаш амалиёти одамни адолатсизликка йўл қўймаслик ва бошқаларнинг аризаларида ўз кўринишини аниқлашга кўмаклашиши керак. Нотўғри қарор қабул қилган далиллар унинг хулосасини қабул қилиш учун яхши асосга эга эмас, шу боис, хатоларга қарамасдан, аргументлар жуда самарали бўлмайди.
Эътибор берсак, дунё тамаддунига ўз ҳиссасини қўшган буюк даҳоларнинг ҳаёти осон кечмаган. Болаликлари қийинчиликда ўтган, тақдир йўллари бошқаларникига нисбатан анча мураккаб бўлган.
Хуллас, журналист – жамият шифокори. У ижтимоий «касаллик»ларни илғаши, адолатсизликка бефарқ бўлмаслиги керак. Атрофдаги камчилик ва хатоликларга бошқаларнинг эътиборини торта билиши унинг касбий вазифаси. Бунинг учун ҳар бир ижодкор ислоҳотларни ўзидан бошлаши лозим.
Хамдамова Зуҳра,
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар
университети, Медиамаркетинг ва реклама йўналиши талабаси