Журналист аёллар эътибор ва эъзозда
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни
Навоий шаҳридаги “Матбуот уйи”да Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими ва бўлим қошидаги Журналист аёллар Кенгаши томонидан 8 март - Халқаро-хотин қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Бугунги кунда Навоий вилоятидаги ОАВ ва давлат бошқаруви органлари ахборот хизматларида қарийб юз нафарга яқин хотин-қизлар фаолият олиб боради. Уларнинг ўн нафари фахрий журналистлардир.
– Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг имкониятлар яратилиб, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда, – дейди уюшма вилоят бўлими раиси Отабек Аслонов. – Ўтган давр мобайнида навоийлик журналист аёллар орасидан 5 нафари давлатимизнинг юксак мукофотлари “Шуҳрат” медали, “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари билан тақдирланди, бир нафари халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сифатида фаолият олиб бормоқда.
Тадбирда матбуот соҳасида фаол иштирок этиб келаётган хотин-қизлар фаолиятига юқори баҳо берилди ва уларга уюшма ва Журналист аёллар Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-6029]
Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА