Жубаев Бахтияр Тайлаковични «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимизда тадбиркорларга яратилган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўзининг изланувчанлиги ва ишбилармонлиги билан юртимизда асаларичиликни ривожлантириш, соҳада истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётгани, кооперация асосида фаолиятини кенгайтириб, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш борасида алоҳида ташаббускорлик кўрсатаётгани, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида меҳнатсевар ва шижоатли этиб тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги асаларичилик хўжалиги раҳбари Жубаев Бахтияр Тайлакович «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. Мирзиёев