Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилда фармацевтика бўйича бир миллиард долларлик янги лойиҳалар шакллантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Тадбирда фармацевтика корхоналари вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Йиғилишда жорий йилда фармацевтика бўйича 1 миллиард долларлик янги лойиҳаларни шакллантириб, бошлаш зарурлиги қайд этилди.  

Бундан ташқари, вилоятлар ҳокимликлари томонидан жами 2,5 миллиард долларлик фармацевтика лойиҳалари бўйича таклифлар тайёрланган. Ушбу лойиҳалар ҳисобига йилига 1 миллиард долларлик импорт ўрнини босувчи дориларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин.  

Мисол учун, Андижонда 203 миллион долларлик 16 та лойиҳа амалга ошириш режа қилинган. Жумладан, 30 миллион долларлик лойиҳада Ўзбекистонда илк бор қон плазмасидан инсон альбуминини ишлаб чиқаришни бошлаш кўзда тутилмоқда.  

Сирдарёда ҳам бу йил 188 миллион долларлик лойиҳани ишга тушириб, биргина Афғонистоннинг ўзига 50 миллион долларлик дори воситаларини экспорт қилиш режаси бор.  

Лекин Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ҳокимлари таклиф қилаётган лойиҳалар 100 миллион долларга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди.  

Тақдим қилинган лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини ўрганиб, амалга ошириш чораларини кўриш топширилди. Мутасаддиларга паст қувватда ишлаётган ёки мулки банк балансига олинган корхоналарни соғломлаштириш дастурини бошлаш вазифаси қўйилди.

ЎзА