Жиззахлик талабалар футбол бўйича ғолиб бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар қилганимиздек, пойтахтимизда «Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси» спорт ўйинлари давом этмоқда.
Футбол мусобақаларида финал баҳслари ўтказилиб, ғолиб ва совриндор жамоалар номи аниқланди. «Олимпия шаҳарчаси» Марказий стадионида бўлиб ўтган ҳал қилувчи учрашувлар мухлисларга қизиқарли ва муросасиз курашларга бой ўйинларни тақдим этди.
Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Термиз давлат университети ҳамда Бухоро давлат педагогика институти жамоалари майдонга тушди. Кескин кечган учрашувда термизликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг бронза медалларига сазовор бўлди.
[gallery-29867]
Финалда эса Қорақалпоғистон давлат университети ва Жиззах давлат педагогика университети жамоалари ўзаро куч синашди. Қизиқарли ва шиддатли кечган ўйинда жиззахликлар 1:0 ҳисобида зафар қучиб, мусобақа ғолибига айланди.
«Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси»нинг ёпилиш маросими бугун, 9 июнь куни бўлиб ўтади.
Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА