Жиззахда журналистлар етакчиси сайланди
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлимининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бўлимнинг ўтган беш йил давомида амалга оширган фаолияти сарҳисоб қилиниб, эришилган натижалар ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар муҳокама этилди.
Ташкилий масала муҳокамаси чоғида ЎзАнинг Жиззах вилояти бўйича шарҳловчиси Абдужалол Қаюмов номзоди кўриб чиқилди. Иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланган номзод Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими раиси вазифасини бажарувчи этиб сайланди.

Йиғилишда, шунингдек, бўлимнинг бошқарув кенгаши ва назорат-тафтиш кенгаши аъзолари шакллантирилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг республика ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар ҳам сайланди.
Йиғилишда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Шуҳрат Орипов сўзга чиқди.
Н.Бозорова, ЎзА