Жиззахда “call-марказ” яна ўз фаолиятини бошлади
Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан коронавирус инфекцияси билан боғлиқ тиббий масалалар бўйича зарур тажрибага эга бўлган тиббиёт мутахассислари жалб қилинган ҳолда “Call-марказ” қайтадан ишга туширилди.
Бошқарма Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу марказда туну-кун фаолият юритадиган соҳа мутахассислари томонидан коронавирус касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат ва тавсиялар бериб борилади, фуқаролар коронавирусга тест топширишлари учун қаерга мурожаат қилишлари лозимлиги, эмланиш истагида бўлган фуқаролар вакцина олиш учун қаерга мурожаат қилиши, уй шароитида даволанаётган беморларга ҳамда карантинга олинган шахсларга зарур тиббий масалаҳатлар бериб борилади.
Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ барча маълумотлар ва фуқароларнинг саломатлигига оид барча саволларга – айнан “Call-марказ”даги шифкор ва мутахассислар аҳолига барча зарур маълумотларни мунтазам равишда етказиб туради.
Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи ҳар қандай ва ҳудудга ташриф бюрган барча фуқаролар “Call-марказ”да 72-223-63-81; 72-223-63-84 ёки 72-223-63-85 рақамларига зарурат туғилган вақтда қўнғироқ қилиб, мутахассислардан тиббий асосланган жавоблар ва тавсияларни олиши мумкин.
А.Қаюмов, ЎзА