Жиззахда Бош қомусимиз байрами нишонланди
Юнус Ражабий номли Жиззах вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 28 йиллигига бағишлаб вилоят жамоатчилиги вакилларининг тантанали йиғилиши бўлиб ўтди.
Тантанали йиғилишда вилоят ҳокими Эргаш Солиев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 28 йиллиги мавзусида маъруза қилди.
Маърузачи мамлакатимизда ҳуқуқий демократик жамият барпо этишда Конституциямизнинг аҳамияти, Асосий Қонунимизнинг мамлакатимиз ҳар бир фуқароси ҳаётида тутган ўрни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашда, суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишда амалга оширилаётган ўзгаришларнинг аҳамиятига батафсил тўхталди. Маърузада мамлакатимиз фуқароларининг Конститутцияда берилган ҳуқуқларидан тўла ва эркин фойдаланишларини таъминлашда амалга оширилаётган ишлар вилоят ҳаётидан олинган аниқ мисоллар, факт ва рақамлар билан кўрсатиб ўтилди.
[gallery-328]
Шундан сўнг йиғилиш иштирокчилари учун республикамизнинг таниқли санъаткорлари ва вилоят бадиий жамоалари иштирокида катта концерт дастури намойиш этилди.
Т. БЕКНАЗАРОВ, Ж. ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА