Жиззахда баҳорий яшариш, янгиланиш тантанаси
Жиззах шаҳридаги Ўрда истироҳат боғи бугун ҳар қачонгиданда гавжум бўлди. Боғдаги очиқ тантаналар мажмуасида намойиш этилган концерт дастурлари, ташкил этилган турли кўргазмалару кўнгилочар тадбирлар барчага баҳорий хуш кайфият бағишлади.
Наврўз таомлари билан безатилган байрам дастурхони, сумалак сайиллари байрам иштирокчиларига бирдек манзур бўлди. Шунингдек, тадбир давомида ҳунармандлик буюмлари, халқ амалий санъати ва рассомларнинг ижодий ишларидан иборат кўргазмалар намойиш этилди.
[gallery-1693]
Байрам тантанасида вилоят ҳокими Эргаш Солиев иштирок этиб, байрам иштирокчиларини янгиланиш ва яшариш байрами – Наврўз билан муборакбод этди.
Эрта тонгдан карнай-сурнай садолари остида бошланган халқ сайли кун ботгунга қадар давом этди. Дошқозонларда ош дамланиб, сайил иштирокчиларига тортиқ этилди.
Жамшид ЁРБЕКОВ(сурат), ЎзА