Жиддий хавотир: 5 йилда наркожиноятлар қарийб 2,5 бараварга ошди (+видео)
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 26 июнь –Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди.
Бугунги кунда гиёҳвандлик ва наркожиноятлар билан боғлиқ ҳолатлар йилдан йилга ортиб, бутун жамият учун жиддий хавф туғдирмоқда. Маълумотларга кўра, сўнгги 5 йилда наркожиноятлар қарийб 2,5 бараварга ошди. Ноқонуний муомаладан олинган наркотиклар 2 бараварга, синтетик гиёҳвандлик воситалари эса 7 бараварга кескин кўпайди. Айниқса, наркожиноятларнинг трансмиллий, технологик ва яширин шаклларга ўтаётгани эса жиддий хавотир уйғотмоқда.
[gallery-30096]
Тадбирда қайд этилганидек, Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташаббуси ва мувофиқлаштируви остида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшларда гиёҳвандликка қарши иммунитетни шакллантириш, уларни огоҳликка чақириш мақсадида 568,4 минг маротаба тарғибот ва тарбиявий-профилактик тадбирлар ўтказилди. Тадбирларга 12 миллиондан ортиқ аҳоли, шундан 9 миллионга яқин ёшлар жалб этилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/I-riaydjJwY" title="5 yilda narkojinoyatlar qariyb 2,5 baravarga oshdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Қисқа қилиб айтганда, бугунги кунда мамлакатимизда гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишда ташкилий, ҳуқуқий ва профилактик чоралар изчил амалга оширилмоқда.
Гулноза Бобоева,
Ойбек Давронов (видео),
Ўктам Ҳайитов(сурат),
ЎзА