Жавоҳир Синдоров АҚШ турнирида қатнашмоқда
АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича “Clutch Chess: Champions Showdown 2026” турнири ўтказилмоқда.
Маҳоратли шахматчимиз Жавоҳир Синдоров, АҚШ вакиллари Ҳикару Накамура ва Фабиано Каруана, ҳиндистонлик Праггнанандха иштирокида ўтаётган нуфузли турнирнинг 3 та тур ўйинлари ортда қолди.

Дастлабки баҳсда Жавоҳир Синдоров қора доналарда ҳиндистонлик Праггнанандхани биринчи ўйинда мағлуб этган бўлса, иккинчи ўйинда томонлар муроса йўлини танлади.
2-турда Фабиано Каруана билан дурангга эришган Жавоҳир 3-турнинг иккита тўқнашувида ҳам Ҳикару Накамура билан тенгликка эришди.

Бугун, 28 октябрь куни умумий мукофот жамғармаси 425 минг АҚШ долларидан иборат халқаро турнирнинг 4-6-тур мусобақалари бўлиб ўтади.
Ортда қолган 3 та тур ўйинларидан кейин турнир жадвалида 4 очко билан Ҳикару Накамура етакчилик қилмоқда. Ж.Синдоров 3,5 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. “Clutch Chess: Champions Showdown 2026” турнири 29 октябргача давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА