Жасурбек Жайсунов — Жаҳон таэквондо президенти кубоги ғолиби
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги “8th World Taekwondo President’s Cup – Asia” мусобақасининг иккинчи кунги баҳслари якунланди.
Мусобақанинг навбатдаги куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари биттадан олтин ва кумуш медални қўлга киритди. Жасурбек Жайсунов 80 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.
Озода Собиржонова эса 67 килограмм вазн тоифасида финалга қадар етиб бориб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА