Жанубий Суданда йўловчи самолёти ҳалокатга учради
Жанубий Судан пойтахти Жубага яқинлашаётган йўловчи самолёти ҳалокатга учради, натижада 14 киши ҳалок бўлди, деб хабар тарқатди Кениянинг “Eastafrican” нашри Жанубий Судан фуқаролик авиацияси бошқармасига таяниб.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.
“City Link Aviation” томонидан бошқариладиган “Cessna” учоғи Жубага яқинлашаётганда қулаб тушди.
Қурбонлар орасида икки нафар Кения фуқароси ҳам бўлган, дейилади мақолада.
С.Раҳимов, ЎзА