Жанубий Корея таълим тизими асосида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Президентимиз 2020 йилда Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ҳудудда энг илғор ўқитиш дастурларига эга бўлган Жанубий Корея таълим тизимини маҳаллийлаштириш хусусида берган топшириқлари доирасида Фарғона шаҳрида “Fenix” хусусий мактаби ташкил этилди.
Ушбу масканда айни пайтда 250 нафар ўқувчи билим олмоқда. Дарсдан сўнг улар ёшига қараб ментал арифметика, корейс, инглиз тиллари, шахмат, гимнастика тўгаракларига жалб этилади.
[gallery-9106]
— Жанубий Корея, Хитой, Япония, Россия элчихоналари билан алоқа ўрнатган ҳолда дарс жараёнларига хорижий ўқитувчиларни ҳам жалб этишни мақсад қилганмиз, - дейди мактаб директори Ҳаётбек Сўфиев. – Таълим муассасамиз энг замонавий ўқув қуроллари ва жиҳозлари, мультимедиа воситалари билан таъминланган. Дарслар олий тоифали ўқитувчилар томонидан ўтилади. Ўқувчилар соат 9-00 дан 17-00 гача муассасада бўлади. Улар учун икки маҳал овқат берилади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА