Жанубий Африкада автобус ағдарилди
Жанубий Африка Республикаси Ғарбий Кейп музофотиида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 16 фуқаро ҳаётдан кўз юмди.
Тувсрифир шаҳарчаси яқинидан ўтувчи N1 халқаро автотрассасида пайшанба куни йўловчи автобуси бошқарувни йўқотиб, ағдарилди. Бу ҳақда “Xinhua” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маҳаллий транспорт бошқармаси расмий баёнотига кўра, фожиа кундузи соат 12:40 атрофида юз берган. Транспорт воситаси саҳнида жами 73 йўловчи бор эди. Мудҳиш авария оқибатида 16 киши воқеа жойида ҳалок бўлди, икки нафар инсон ўта оғир тан жароҳати билан шифохонага етказилди.
Айни пайт воқеа жойида фавқулодда вазиятлар хизмати ва махсус гуруҳ фожиа оқибатини бартараф этиш чораларини кўряпти. Эвакуация ва қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли, йўлнинг зарар кўрган қисмида ҳаракат вақтинча чеклаб чекланган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА