Жанубда ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланмоқда
Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Сурхондарё вилояти таьлим муассасалари мутасаддилари, энг илғор ўқитувчилар, тизимда самарали меҳнат қилаётган фахрий устоз-мураббийлар иштирок этди.
Тантанали маросимда вилоят ҳокими Тўра Боболов ўқитувчи-мураббийларни байрам билан самимий табриклаб, Президентимизнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Тадбирда кейинги йилларда соҳада юз берган ўзгариш ва янгиланишлар атрофлича таҳлил қилинди.2021-2022 ўқув йилидан вилоятда 15 чет тили, 5 математика, учта кимё ва биология,олтита информатика ва ахборот технологиялари фанларига ихтисослашган мактаблар фаолияти йўлга қўйилиб, фанларни чуқур ўргатишга ихтисослашган мактаб ва мактаб-интернатлар сони 50 тага етди.
Жорий йилда Инвестиция дастурига асосан учта янги мактаб қурилди. 29мактаб капитал реконструкция қилинди.Иккита мактаб капитал таъмирланиб, 163 миллиард сўмлик маблағ сарфланди. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига мувофиқ 29 маетабда 79 миллиард сўмликдан ортиқ қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.
Термиз шаҳрида Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 40 миллиард маблағ эвазига 168 ўринли Президент мактаби барпо этилди.
Айни пайтда 901 та мактаб тўлиқ замонавий компьютер билан таъминланган. Юз фоиз ёки 931 та мактабнинг барчаси оптиктолалиалоқалинияларибилантаъминланган.
Вилоятда кейинги тўрт йилда мактабгача таълим муассасалари сони 294 тадан 1 минг 648 тага ёкиқарийб 6 баробарга ортди. Болаларни қамраб олиш 29 минг 254 нафардан 113 минг 878 нафарга етди.
Воҳадаги 28 та касб-ҳунар мактаби, вазирлик ва идоралар тизимидаги 12 та коллеж ва 17 та техникумда 1 минг316нафарўқитувчиваишлабчиқариштаълимиустаси 14 минг 528 нафар ўқувчига 107 та касб ва мутахассислик сирларини чуқур ўргатмоқда.
Вилоятда бундан 4 йилилгари битта олий таълим муассасаси бўлиб, унда 6 минг 500 талаба ўқиган бўлса,жорий йилда воҳадаги олтита олий таьлим муассасасида 37 минг талаба ўзлари танлаган мутахассислик сирларини чуқур ўрганмоқда.
Тантанали маросимда бир гуруҳ фидойи устоз ва мураббийларга давлатимизнинг юксак мукофотлари, вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва совғалари топширилди. Қизиқарли концерт дастури намойиш этилди.
Тадбир доирасида ўқувчиларнинг илм-фан,маданият,саньат,спорт ва бошқа соҳаларда эришаётган ютуқлари кўргазмаси ташкил этилди.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА