Жамоат хавфсизлиги – ишончли қўлларда
Фоторепортаж
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни таъминлашда энг муҳим ҳужжат сифатида бугун амалиётда ўз мевасини бермоқда.
Жамоат хавфсизлиги концепциясида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб Фарғона вилоятида ҳам ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида янги тизим амалиётга жорий этилди.
[gallery-8903]
Биринчи галда, ППХ саф бўлинмалари ҳамда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан кундузги ҳамда тунги вақтларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлаш бўйича ҳаракат дастури ишлаб чиқилиб, Фарғона тажрибасини яратишга киришилди. Ҳаракат дастурига асосан ППХ ва Миллий гвардия йўналишларининг жойлашув режалари ишлаб чиқилди ва уларнинг жавобгарлик ҳудудлари белгилаб олинди.
Айни пайтда жамоат хавфсизлигини таъминлашда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ патруль пост хизмати ходимлари тунни тонгга улаб, хушёр хизмат олиб бормоқда.
Жамоат хавфсизлиги концепцияси водий гавҳари аталмиш Фарғонада амалиётга изчиллик билан жорий этилмоқда. Бу эса фуқароларнинг хотиржам ҳаёт кечиришини таъминлаб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга, криминоген вазиятни яхшилашга хизмат қилаётир.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА