Жамоат транспорти фаолияти янада такомиллашади
Транспорт вазирлигида соҳада ижро интизомини мустаьҳкамлаш, бу борада амалга оширилаётган ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Вазирлик марказий аппарати, тизим ташкилотлари, ҳудудий транспорт бошқармалари масъуллари иштирок этган йиғилишда дастлаб, давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифи чоғида Транспорт вазирлигига юклатилган топшириқлар ижроси тўғрисида ҳисобот тингланди. Ҳудудларда жамоат транспортини янада ривожлантириш борасида вазирликнинг департамент ва бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар бўйича масъуллар ахборот берди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан назоратга олинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда бошқа ҳужжатлардаги бажариш муддатлари яқинлашаётган топшириқларни кечиктирмасдан ижросини таъминлаш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Г. Нусратова, ЎзЖОКУ талабаси