Жамият барқарорлиги ва ижтимоий институтлар
Термиз шаҳрида “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази, Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида экстремизм ва терроризмнинг олдини олишда ваколатли органларнинг анъанавий ижтимоий фуқаролик институтлари билан ўзаро ҳамкорлигининг самарали моделлари мавзусида ўқув-семинар ташкил қилинди.
Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгашининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори кўмагида ўтказилган семинарда ички ишлар ходимлари, Сурхондарё вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, АОКА, вилоят адлия, мактаб ва мактабгача таълим бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят ва шаҳар филиаллари, Мусулмонлар идораси вакиллари, ННТ ходимлари иштирок этди.
[gallery-14690]
Иштирокчиларга экстремизм ва терроризмнинг олдини олишда анъанавий ижтимоий институтларнинг ролини кучайтириш, ёшлар субкультураларининг радикаллашуви ва ҳалокатли оқибатларини камайтиришга қаратилган профилактика ишлари модели, халқаро бағрикенглик мавзуида тренерлар томонидан тақдимотлар намойиш қилинди. Тадбирнинг музокара қисмида ёшлар ўртасида турли оқимларга кириб қолиш ҳолатларига йўл қўймаслик, бу борада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА