Жаҳонгир Зокиров Бразилиядаги юришини ғалаба билан бошлади
Бразилиянинг Фос ду Игуасу шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида World Boxing ташкилоти кубогининг биринчи босқичи ўтказилмоқда. Мазкур кубокда 49 та мамлакатдан 400 иштирокчи қатнашмоқда. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси 4 нафар боксчи билан баҳсларга киришган.
Мусобақанинг навбатдаги кунидан ўрин олган +90 кг. вазн тоифасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Жаҳонгир Зокиров руминиялик Флориан Ионитага қарши рингга кўтарилди. Ушбу қарама-қаршиликда кутилганидек чарм қўлқоп устамиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда қуйидаги боксчиларимиз 23 апрель куни рингга кўтарилади:
-48 кг. Фарзона Фозилова — Ҳафси (Тунис)/Фаҳир (Марокаш);
-51 кг. Феруза Казакова — Радия Гама (Бразилия)/Макси Клозе (Германия);
-65 кг. Навбаҳор Ҳамидова — Анна Женни (Швейцария)/Мена Юли (Венесуэла).
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА