Жаҳон хоккейига янги раҳбар сайланади
22 сентябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Халқаро хоккей федерацияси(IIHF)нинг конгресси ўз ишини бошлади.
25 сентябрь кунига қадар давом этадиган конгресс йиғилишида федерациянинг янги раҳбар органи ва IIHF президенти сайланади. 1994 йилдан бери Халқаро хоккей федерациясини бошқариб келаётган 71 ёшли Рене Фазел бундан буён федерациянинг фахрий президентлиги лавозимини эгаллайди.
IIHF президентлигига 5 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда. Улар даниялик Хенрик Бах-Нильсен, чехиялик Петр Бржиза, Беларусь вакили Сергей Гончаров, германиялик Франц Райндль ва француз Люк Тардифф.
Т.Рўзиев, ЎзА