Жаҳон чемпионати олдидан муҳим вазифалар муҳокама қилинди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Кеча пойтахтимиздаги Миллий футбол марказида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига тайёргарлигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирок этди.
Анжуманда миллий жамоанинг бўлажак мусобақа олдидан олиб бораётган тайёргарлик жараёни, йиғинлар режаси, футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати хусусида атрофлича фикр алмашилди. Шунингдек, жамоа олдига қўйилган асосий вазифалар, мухлислар ишончи ва юқори натижа учун олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
[gallery-29364]
Тадбир давомида бош мураббий терма жамоада рақобат муҳитини шакллантириш, ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий футбол талабларига мос ўйин услубини йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир футболчи мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун бор имкониятини ишга солиши зарур.
Матбуот анжуманида, шунингдек, миллий терма жамоанинг яқин ўртоқлик учрашувлари, селекция ишлари ва жаҳон чемпионати саралаш босқичига оид режалар юзасидан журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА