Жаҳон бозорида нефть нархи пастлаб кетди (+видео)
Жаҳон бозорида нефть нархи 2021 йилдан бери энг паст кўрсаткичга тушиб кетди.
Украинадаги урушдан кейин нархлар охирги 14 йилда жуда ҳам юқорилаб кетган эди. 10 сентябрь кунги савдоларда Брент маркали нефтнинг баррели учун 70 доллардан камроқ таклиф этилди, ҳатто унинг нархи 68,68 долларгача тушди — бу 2021 йил 1 декабрдан бери кузатилган энг паст кўрсаткичдир.
Бир кун ичида нефть фьючерслари қарийб 4 фоизга арзонлашди, икки ҳафта ичида эса қиймати 15 фоизга тушиб кетди. Натижада нефть бозори урушдан олдинги даражага қайтди: 2021 йилда Брент маркали нефтнинг баррели 60-70 доллар оралиғида эди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/iiVBy8jYDbU" title="Jahon bozorida neft narxi pastlab ketdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Украинага уюштирилган ҳужумнинг дастлабки ҳафтасида нефть нархи максимумга чиққанди: 2022 йил 7 март куни Брент котировкалари баррели учун 139 долларгача кўтарилган бўлиб, шундан буён унинг қиймати икки баробардан ортиққа тушиб кетди. Россиянинг Уралс маркали нефти нархи эса 60 долларни ташкил этган, июль ойида у 75 доллардан сотилаётган эди.
Нефть бозори асосий импортчи — Хитой иқтисодиёти секинлашгани туфайли қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Иккинчи чоракда Хитой ЯИМ 4,7 фоизни ташкил этган, бу январь мартдаги кўрсаткичдан 5,3 фоизга паст — компартия эса йилига 5 фоизли ўсишни талаб қилади.
Хитой томонидан нефть импорти биринчи ярим йилликда 11 фоизга тушиб кетган, июль ойида эса охирги икки йилдаги энг паст кўрсаткич кунига 10 миллион баррелни қайд этган.
Нозим Мардонов, ЎзА