Жаҳолатга қарши маърифат билан
ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари Бухоро вилоятида ҳам юксак савияда ташкил этилди.
Шофиркон туманидаги “Илҳом” тантаналар мажмуаси, деҳқон бозори ва буюм бозори савдо мажмуаларида, маҳаллалар ва таълим муассасаларида ўтказилган тарғибот тадбирларида кенг жамоатчилик иштирок этди.
[gallery-13302]
Дин ишлари бўйича қўмита, Халқаро ислом академияси, Мусулмонлар идораси ва бошқа бир қанча масъул ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Маънавият ва маърифат бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги каби бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирлар ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жиноятчиликни олдини олиш, инсонларда дахлдорлик ҳиссини юксалтириш, ёшларни турли ғоявий таҳдидлардан асраш, аёлнинг оила ва фарзанд тарбиясидаги ўрнини мустаҳкамлаш мақсадига қаратилди.
Тарғибот тадбирларида сўз олганлар диний бағрикенглик, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватанни севиш, юртга садоқат, фидокорлик, инсонпарварлик каби олий фазилатлар борасида ўз фикрларини ҳаётий мисоллар асосида билдирди. “Тинчлик қадри” номли видеоролик намойиши барчада катта таассурот қолдирди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА